Меню
Саватчангиз
Ўзбекистондан харид қилиш

«Нурул басар»

«Нурул басар»

(Кўз нури)

Бу асар улуғ ватандошимиз, Олтинхонтўра номлари билан танилган олим Саййид Маҳмуд Тарозий (1895-1991) раҳматуллоҳи алайҳнинг қаламига мансуб бўлиб, уни муаллиф ўз ватандошларига атаб ёзганлар.
Китобнинг ушбу иккинчи нашрида жузъий ўзгариш бор: аввало, матн енгил таҳрир қилинди, баъзи ғализ ўринлар силлиқланди. Шунингдек, муаллифнинг эски баён услуби ҳозирги тилимизга бироз яқинлаштирилди. Масалан, «-ға», «-дин», «-н» каби қўшимчалар «-га», «-дан», «-ни», «-нинг»га алмаштирилди; «ул» – «у», «алар» – «улар», «эрди» – «эди», «ўлуб» – «бўлиб», «кўб» – «кўп», «ҳозирғи» – «ҳозирги», «қилунғон» – «қилинган», «топқон» – «топган», «юзинда» – «юзида» деб ўзгартирилди ва ҳоказо. Бошқа барча ўринларда матннинг асл ҳолати сақлаб қолинди.
Сийрат мутолааси барчамизга муборак бўлсин!


Муаллиф: Олтинхонтўра Саййид Маҳмуд Тарозий
Табдил ва изоҳлар муаллифи: Абдул Азим Зиёуддин
Нашриёт: «Maatbachi»
Ҳажми:  288 бет
Сана: 2020 йил (2017)
ISBN: 978-9943-6165-6-1
Ўлчами: 60×90 1/16
Муқоваси: юмшоқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши