Меню
Саватчангиз
Ўзбекистондан харид қилиш

«Маснавийи маънавий» 1-китоб, 4-жуз

«Маснавийи маънавий» 1-китоб, 4-жуз

Шарқ оламининг улуғ мутафаккири Мавлоно Жалолиддин Румийнинг «Маснавийи маънавий» асарининг маъно қатламини очишга бағишланган шарҳлар кўплаб битилган. Чунки «Маснавийи маънавий» мажозий услубдаги қизиқарли ва содда ҳикоялардан иборат бўлса ҳам, уларнинг ҳақиқат қатламини идрок этиш осон кечмайди. Шу маънода айтиш мумкинки, мазкур асарнинг шарҳига асосланган ушбу рисола юртимизда мутаассиблик ва фирқачилик каби маънавий иллатларни англаш ва тушуниб етишда ўқувчиларга яқиндан ёрдам беради.

Муаллиф: Мавлоно Жалолиддин Румий
Шарҳ муаллифи: Комолиддин Ҳусайний Хоразмий, Карим Замоний
Таржимон: Рустамжон Раҳматуллоҳ
Номи: «Маснавийи маънавий» 1-китоб, 4-жуз
Нашриёт: «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси
Ҳажми: 248 бет
Сана: 2021 йил (2018)
ISBN: 978-9943-7035-3-7
Ўлчами: 60×90 1/16
Муқоваси: қаттиқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2016 йилдаги 6290-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Мундарижа:

Сиддиқа розияллоҳу анҳонинг Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Бугунги ёмғирнинг сири нимада?» деб сўраганлари

Мутриб қиссаси ва унинг халос топиши баёни

Умар розияллоҳу анҳунинг тушларида ҳотифдан (ғайб)дан ул зотга: «Байту-л-молдан зар олиб, ўша қабристонда ётган кишига элтиб бер» деб амр келгани

«Ҳаннона» номли устуннинг нолиши ҳикоя мазмунининг масал тариқасида келтирилиши

Абужаҳл (алайҳи-лаин)нинг қўлидаги майда тошлар тилга кириб Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақиқатига гувоҳлик бергани ва пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мўъжизаларининг ошкор бўлгани

Мутриб қиссасининг охири, Амиру-л-мўминин Умар розияллоҳу анҳу ғойибдан овоз келганини хабар қилгани

Умар розияллоҳу анҳу мутрибнинг назарини йиғи мақомидан (у борлиқ мақомидир) йўқлик мақоми бўлган истиғроқ мақомига йўналтиришлари

Ҳар куни бозорларда икки фаришта «Аллоҳумма аъти кулла мунфиқин халафан. Аллоҳумма аъти кулла мумсикин талафан» деб дуо қилишиларининг шарҳи

Ўз замонасида карамда Ҳотам Тойидан ўтган ва тенги йўқ халифа қиссаси

Хотин эрига қараб, «Нима учун амал қилмайдиган ишинг ҳақида гапирасан?» дейилмиш ҳикматни эслаб мақом ва мартабангдан ортиқ сўз қилма, агар бу сўзларинг рост бўлса ҳам, таваккул сенинг мақоминг эмас, ўз мақомидан ортиқ сўзламоқликнинг зиёни бор, деб насиҳат қилгани

Эр хотинига қараб, фақирларга ҳақорат назари билан боқма, уларга таъна тошини отма ва Ҳақнинг ишларига ҳусни зан билан боққин, деб насиҳат қилгани

Ҳар кимнинг ҳаракати унинг турган жойидан бошланади. 

У ҳар кимни ўз вужуди доирасида кўради. Мовий  жом қуёшни мовий ва қирмизи жом қирмизи кўрсатади. Қачон жом ранглардан тозаланса, оқ рангга киради. Шунда бошқа кўзойнаклардан ростгўйроқ бўлиб, имом бўлишга ҳақлироқ бўлади

Хотиннинг ўз айтганларидан тавба-тазарруъ қилиб эрининг айтганларига риоя қилгани

Ушбу муборак «Иннаҳунна яғлибна-л-аақила ва яғлибуҳунна-л-жааҳилу» ҳадиснинг баёнидадир

Аъробий хотинининг илтимосини ҳаётнинг талаби деб қабул қилиб, унга таслим бўлгани ва хотинининг эътирозини Ҳақ таолонинг ишорати деб билгани

Мусо алайҳиссалом билан Фиръавннинг нур ва зулмат, заҳар ва позаҳар (заҳарга қарши даво) каби бўлганликлари. Илоҳий иродага мусаххар Фиръавннинг хилватда «Эй, бор Худоё, шарманда қилма», деб муножот қилгани

Ашқиёлар (бадбахтлар)нинг икки дунё неъматларидан ҳам маҳрум қолишларининг сабаби

Ҳиссий (зоҳирий) кўзларнинг Солиҳ алайҳиссалом ва у кишининг туяларини ҳақиру ожиз кўрганлари. Ҳақ таоло бирор душманни, агар у ғолиб бўлса ҳам, ҳалок қилмоқчи бўлса, улар кўзига ожиз ва оз сонли қилиб кўрсатади. Ҳақ таоло буюради: Қазо ва қадар ҳосил бўлиши учун душманни уларнинг кўзига оз сонли қилиб кўрсатди

«Икки дарё ёнма-ён оқади. Ўртасида парда бор. Бири бошқасига ўтиб кетмайди» оятининг маъноси

Бу боб валийнинг қилганларини мурид адабсизлик билан қилмаслиги лозимлиги ҳақида

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши