Меню
Саватчангиз
Ўзбекистондан харид қилиш

«Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ва ноанъанавий даволаш каби ишларнинг ҳақиқати»

«Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ва ноанъанавий даволаш каби ишларнинг ҳақиқати»
«Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ва ноанъанавий даволаш каби ишларнинг ҳақиқати»
«Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ва ноанъанавий даволаш каби ишларнинг ҳақиқати»
«Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ва ноанъанавий даволаш каби ишларнинг ҳақиқати»
«Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ва ноанъанавий даволаш каби ишларнинг ҳақиқати»
$1.31
  • Stock: In Stock
  • Model: 316
  • Weight: 0.17kg
  • ISBN: 9789943646308

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб
«Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ва ноанъанавий даволаш каби ишларнинг ҳақиқати» деб номланган китоблари


Қатан ибн Қомийсадан, у киши эса ўз отасидан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Чизиқ чизиб, тош билан ва қуш билан фол очиш Aллоҳдан бошқага ибодат қилишдандир», дедилар».
Имом Насоий ривоят қилган

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2021 йил (2013, 2016, 2018, 2019)
Ҳажми: 112 бет
ISBN: 978-9943-6463-0-8
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 8 сентабрдаги 03-07/5367-сонли тавсияси ила чоп этилган.


Ушбу китобниниг электрон нашри ҳам бор. Уни ўқиш учун сизга «Hilol eBook» дастури керак бўлади:

МУҚАДДИМА

Аллоҳ таолога У Зотнинг улуғлигига муносиб ҳамд ва санолар бўлсин!
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал ва тугал салово-ту саломлар бўлсин!
Қай бир жамиятда диндан бехабарлик, илмсизлик, жоҳиллик кўпайса, турли ирим-сиримлар, хурофотлар ва зарарли иллатларга йўл очилади. Жоҳилият замонидан буён айрим кишилар онги ва дунёқарашида яшаб, уларни ҳақ йўлдан чалғитиб келган баъзи му-аммолар кейинги пайтларда яна янгидан бўй кўрсата бошлади. Одамлар орасида фолбинга борадиганлар, фолбиннинг айтганини қиладиганлар ва фолбинларга оид саволлар берадиганлар кўпайиб қолди.

Шунингдек, сеҳр ва сеҳргарлар мавзусига оид турли миш-мишлар, ташвиқотлар, асоссиз гап-сўзлар ҳам тобора халқ орасида урчиб бормоқда. «Фалончи сеҳрланган эмиш, энди унинг сеҳрини йўқотадиган одам топилмаётганмиш», «Пистончи эрни хотинга ёки хотинни эрга «иситиб» бераётганмиш, унинг эшигидан «иссиқ-совуқ» қилдирадиганларнинг кети узилмай қолибди» каби гап-сўзларнинг ниҳоятда авж олгани ҳам ҳақиқат! Шундай усуллар би-лан баъзиларнинг бир-бирларига зарар етказаётгани, яна кимлар-нингдир шу иллатлардан зарар топгани ҳақидаги гаплар ҳам кўпайгани ҳеч кимга сир эмас. Айниқса ўзига сеҳр ёки «иссиқ-совуқ» қилишгани ҳақида сўзловчилар тобора кўпаймоқда. Улар ўзларига етаётган барча нохушлик ва кўнгилсизликларни сеҳрдан кўриб, ўзлари гумон қилган шахсни ашаддий душман деб ҳисоблаб, унга нисбатан нафратларини яширолмай юришибди.
Жин чалиши масаласида ҳам авваллари умуман кўз кўриб, қулоқ эшитмаган, бир-биридан ваҳимали ва ҳайратланарли хабарлар кўпайгандан-кўпайди. Сўнгги олти-етти йил ичида баъзи одамлар-нинг ичига жин кириб олаётгани, ўша жинларни кимлардир ҳайдаб чиқараётгани ҳақидаги турли миш-мишлар халқ оғзидан тушмай қолди.

Беморларни ҳеч ким даволай олмаётган дардлардан турли ноанъ-анавий йўллар воситасида «халос қилаётганлар» тўғрисидаги маш-машаларни эшитмаган одам бўлмаса керак. Кимдир «одамлари» орқали кишилар устида амалиёт ўтказгани, фарғоналик бир хоним ҳатто фаришталарни ишга солиб, дардларга малҳам бўлаётгани, яна биров илгирлик билан ҳамма дардга шифо топаётгани, бошқа биров қамчи билан уриб даволаётгани ва ҳоказоларни айтиб, ҳаммани ҳайратда қолдирадиган бўлиб кетди.
Куни кеча оммавий ахборот воситаларида тар­қа­тил­ган бир ха-бар ушбу сатрлар муаллифини юқорида зикр қилинган мавзуларга қайтишга, бу масалага катта аҳамият берган ҳолда мусулмонлари-мизни ушбу хатарли иллатлардан огоҳлантиришга чорлади. Мазкур хабарда қуйидагилар айтилади:
«Москванинг бош кардиологи Юрий Бузиашвили россияликлар-нинг ҳар йили фолбин ва экстрасенсларга 30 миллиард доллар пул сарфлаётганини маълум қилди», деб хабар берди «Интерфакс» агентлиги. Унинг айтишича, россиялик шифокорлар тиббий хизмат-лар бозорида нафақат хорижий ҳамкасблари билан, балки экстра-сенслар билан ҳам рақобатлашишга мажбур бўлишмоқда. Бузиаш-вилининг айтишича, россияликлар чет элда даволаниш учун йилига тахминан 17 миллиард доллар пул сарфлаётган бўлса, фолбин, коҳин ва сеҳргарларга салкам икки баравар кўп маблағ сарфлашар экан. Бош кардиологнинг фикрига кўра, бу ҳол Россияда тиббиёт-нинг ривожига халақит бермоқда. Россиялик шифокорлар бу улкан маблағнинг ҳеч бўлмаганда 10 фоизини мазкур рақобатчилардан олиб қўя олса, қандайин муваффақиятга эришиши мумкин. «РИА Новости»нинг маълумотига кўра, яқин келажакда Россияда тиббиёт тўлиқ пуллик хизматга айланади.

Россия Фанлар академияси Социология инсти­ту­тининг 2013 йил январ ойидаги маълумотларига қараганда, россиялик аёллар-нинг 67 фоизи, эркакларнинг эса тўрт фоизи фолбин, экстрасенс ва сеҳргарларга мурожаат қилар экан. Россияликларнинг яна олти фои-зи ўз орзуларига эзотерик ва сеҳр-жоду амаллари ёрдамида эри-шишга уринади. Шунингдек, сўнгги уч йил ичида Россияда атеист-лар сони анча камайгани ҳам қайд этилган. Айни пайтда экстрасенс-лар кўпинча турли жиноятларга қўл уриб, жавобгарликка ҳам тортилмоқда. Жумладан, 2013 йилнинг февралида полиция бир экс­тра­сенснинг ўз мижозларини ўлдиргани тўғрисида гумон қилиб, уни ҳибсга олди. 2012 йилнинг ёзида эса ўз мижозларини ма-софадан туриб даволаш ва уларнинг тақдирига керакли ўзгаришлар киритишни ваъда қилган йигирмадан ортиқ кишидан иборат гуруҳ фирибгарликда айбланиб, қамоққа олинган».

Ушбу маълумотлардан хабардор бўлган ҳар қандай инсофли одам жиддий ташвишга тушмай иложи йўқ. Унчалик кўп бўлмаса-да, ушбу хабарда айтиб ўтилгани каби нохушликлар бизда йўқ, дея олмаймиз. Шундай экан, жамиятимизда бу каби нохушликларни бартараф этиш, уларнинг олдини олиш барчамизнинг бурчимиз ҳисобланади.
Ана шу салмоқли бурчни ҳис этган ҳолда ушбу долзарб масала бўйича бир рисола жамлашга қарор қилдик. Унда аввалги ёзувлар-дан, саволлар ва уларга берилган жавоблардан ҳам фойдаланилди. Мазкур ёзувлар катта китобларнинг ичида, интернет саҳифаларида, яна кўпчиликнинг эътиборини тортмайдиган бошқа жойларда тарқоқ ҳолда бўлгани учун уларни умумий сарлавҳа остида бир ри-солага тўплаб, муҳтарам ўқувчиларимизга тақдим қилиш нияти туғилди.
Аллоҳ таоло ушбу ожизона амални Ўз даргоҳида қабул айласин ва уни ҳаммамиз учун фойдали қилсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
Тошкент. 16.04.2013. 

МУНДАРИЖА

Муқаддима
Фолбинлик ҳақида
Мунажжимлар ҳамиша алдашган
Сеҳргарлик ҳақида
Сеҳрнинг таърифи
Сеҳрнинг ҳақиқати
Сеҳрнинг ҳукми
Сеҳрнинг муолажаси
Жин тегиши ҳақида
Жинлар қандай махлуқлар?
Ноанъанавий даволаш ишлари
Тиббий муолажа
Исломда соғлиқни сақлаш масаласи
Руҳий муолажа

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши