«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аҳли байт»
- Stock: In Stock
- Model: 568
- Weight: 0.22kg
- ISBN: 9789943710207
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аҳли байт»
Бу китоб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг аҳли байтлари ҳақида мусулмон киши билиши керак бўлган бирламчи тарихий маълумотларни илмий асосда тақдим этади
Муаллиф: Абдул Азим Зиёуддин
Нашриёт: «Matbaachi» нашриёт-матбааси
Сана: 2021 йил
Ҳажми: 104 бет
ISBN: 978-9943-7102-0-7
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ
Сўзбоши
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Тошкент, 22.12.13
Алҳамду лиллаҳи Роббил ъаламийн, вассолату вассаламу ъала Росулиҳи Муҳаммадин ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн.
Қўлингиздаги ушбу мўъжазгина китоб ҳижрий 1434, милодий 2013 йилнинг ёз фаслида, файз-баракали Рамазон ойида ёзилди.
Маълумотлар китобча охиридаги адабиётлар ҳамда «Шомила» электрон кутубхонасидаги минглаб китоблар, шунингдек, интернетдаги кўплаб арабий, илмий-маърифий саҳифалардан фойдаланган ҳолда қуйидаги услубда жамланди:
1) Аввал ҳар бир мавзуга алоқадор маълумотлар излаб топилди;
2) Бир мавзу бўйича турли жойлардан топилган маълумотлар бир хил бўлса, дарҳол китобга киритилди;
3) Улар ҳар хил бўлса, маълумотлар ичидан саҳиҳи – ишончлиси ажратиб олинди;
4) Ўша мавзу бўйича бирорта ҳам саҳиҳ маълумот топилмаса, муҳаққиқ уламоларнинг рожиҳ (кучли, эҳтимоли кўп, ҳақиқатга яқин) гаплари олинди;
5) Агар муҳаққиқ уламолар ҳам бир фикрга кела олмаган бўлсалар, уламолар жумҳурининг – кўпчилигининг фикри олинди;
6) Агар муҳаққиқ уламолар тенг иккига бўлинган бўлиб, иккала томоннинг гаплари ҳам кучли бўлса, иккала тарафнинг ҳам фикрлари олинди.
Маълумки, тарихий маълумотлардан тўғри фойдаланмоқчи бўлган киши ривоятларни текшириб, аниқлаб, ундан кейин қабул қилиши керак.
Бу борада ҳофиз Ироқий машҳур «Алфийятус сийра» китобида: «Илм толиби билсинки, тарих китоблари ичида ишончли бўлган маълумотлар қатори ишончсизлари ҳам бор», деган.
Шайх Абдурраҳмон Муъаллимий Ямоний «Илмур рижол ва аҳамийятуҳу» китобида: «Тарихнинг тарихий воқеаларни ривоят қилувчилар аҳволини билишга бўлган эҳтиёжи ҳадиснинг бунга бўлган эҳтиёжидан кўра кучлироқдир, чунки тарих китобларида ишончсиз маълумотлар билан бир қаторда нақл қилувчиларнинг бепарволиклари ҳам кўп учрайди», деган.
Мисол учун, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг набиралари имом Ҳасан розияллоҳу анҳу аёлларининг адади масаласини олайлик. Айрим манбаларда «У киши кўп марта уйланган, хотинларини тўрттадан оширмаслик учун кўп талоқ қилган ва хотинларининг сони 70 та, 90 та, ҳатто 250 та, 300 та бўлган», дейилади.
Ривоятларнинг санадлари синчиклаб ўрганиб кўрилганида эса, бу маълумотларнинг бирортаси ҳам ўз тасдиғини топмади:
Биринчидан, бу ривоятларнинг ҳужжат бўлишга ярайдиган бирорта ҳам саҳиҳ санади йўқ;
Иккинчидан, санадларининг айрими жуда заиф, баъзиси асли йўқ, қолгани эса тўқимадир;
Учинчидан, бу ривоятлар тарихда сиёсий тарафкашликлар авж олган даврларда пайдо бўлган;
Тўртинчидан, бу ривоятларни дастлаб тўқиб чиқарган кимсаларнинг шахслари маълум бўлиб, улар Мадоиний, Шабланжий ва Абу Толиб Маккийлардир. Қолган олимлар эса юқоридаги гапни мана шулардан олишган;
Бешинчидан, имом Ҳасан розияллоҳу анҳу уйланган аёлларнинг исм-шарифлари маълум бўлиб, санаб кўрилса, ўнта атрофида бўлган.
Юқоридаги асоссиз ривоятларнинг ёмон тарафларидан бири шуки, ашаддий миссионер Анри Ламменс (Henri Lammens, 1862-1937) каби нохолис тарихчилар бундай уйдирма ривоятлардан ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланиб, янада қўшиб-чатиб, мусулмонларнинг буюк сиймоларини қоралашга ҳаракат қилишган.
Бу китобчадаги қамарий ва милодий саналар «Hijri-Gregorian Converter» ва (محول القياسات) дастурлари ёрдамида ҳисобланган.
Мундарижа
Сўзбоши
Муаллиф муқаддимаси
Нубувват йиллари билан ҳижрий саналарнинг бошланиш ва тугаш ойлари ҳақида
I Бўлим
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
Шаклу шамойиллари
Ахлоқ-одоблари
II Бўлим
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дунё ва охиратдаги жуфти ҳалоллари
Уммаҳотул мўминин – мўминларнинг оналари розияллоҳу анҳунна
Жориялари
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фарзандлари
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг набиралари
Сийрат солномаси (энг муҳим ҳодисалар)
Исломда ўлчов бирликлари
Фойдаланилган манба ва адабиётлар