«Олтин силсила» – «Сунани Абу Довуд» 1-жуз
- Stock: In Stock
- Model: 3137
- Weight: 1.25kg
- ISBN: 9789943646346
«Олтин силсила» – «Сунани Абу Довуд» 1-жуз
Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва таржимонлар гуруҳи
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2021 йил
Ҳажми: 673 бет
ISBN: 978-9943-6463-4-6
Ўлчами: 70×100 1/16
Муқоваси: қаттиқ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 25 декабрдаги 6587-рақамли хулосаси асосида чоп этилди.
Уламоларимиз томонидан ҳадисларни жамлашда қилинган ҳаракатлар натижасида юзлаб, балки минглаб нодир асарлар дунёга келган бўлиб, бу асарлар ичида катта ҳадис тўпламлар алоҳида ўрин тутиши табиий. Биз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини халқимизга етказиш учун ўша китоблар ичида энг мўътабар саналган, кўпчилик томонидан саҳиҳ, ишончли деб эътироф этилган тўққизта ҳадис тўпламини танлаб олдик. Уларнинг бошида Ислом уммати қадимдан эътироф қилиб келаётган энг мўътабар олти ҳадис китоби ўрин олган. Қолган учта ўринга мазкур олтиликнинг олтинчи ўрнига даъвогарлик қилган ҳадис китоблар танланди. Бу тўққизта китобни ҳадис уламолари орасида «Саҳиҳ тўққизталик» деб ҳам юритилади. Улар қуйидагилар:
1. «Саҳиҳи Бухорий».
2. «Жомеъи Термизий».
3. «Саҳиҳи Муслим».
4. «Сунани Абу Довуд».
5. «Мужтабои Насаий».
6. «Сунани Ибн Можа».
7. «Муваттои Молик».
8. «Сунани Доримий».
9. «Саҳиҳи Ибн Ҳиббон».
Кириш
Ўз Китобида «Расул сизга нимани берса, олинг ва у зот сизни нимадан қайтарса, қайтинг» деган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, англаб, сўнгра адо этган кишини Аллоҳ ёрлақасин» деган Роббул оламийннинг ҳабиби Муҳаммад Мустафога салавоту саломлар бўлсин! У зотнинг суннатлари ва ҳадисларини омонат сифатида бутун умматга етказган саҳобаи киромлардан Аллоҳ таоло рози бўлсин! Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадисларини тўплаш, ўрганиш, саралашда иштирок этган барча имомлар, муҳаддислар, уламоларга Аллоҳ таолонинг беҳисоб раҳмати бўлсин!
Аллоҳ таолонинг сўнгги ва мукаммал дини, қиёматгача боқий қолувчи таълимотлари йиғиндиси бўлган Ислом динидаги икки асос манбанинг иккинчиси, Қуръони Каримдан кейинги манбаи ҳадиси шарифлардир. Маъноси ваҳий, ифодаси башарий бўлган бу набавий ўгитларни ўзида мужассам этган асарларнинг энг машҳур ва мўътабарлари қўлингиздаги «Олтин силсила» туркумига кирган тўққизта ҳадис тўплами ҳисобланади. Уларнинг биринчиси, энг олийси, ҳеч шубҳасиз, буюк ватандошимиз Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг «Саҳиҳул Бухорий» асаридир. Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсинки, асарнинг ўзбек тилидаги таржима ва изоҳи «Олтин силсила» туркумининг биринчи тўплами ўлароқ, гўзал суратда, саккиз жилдда чоп қилиниб, халқимизга тақдим қилинди. Навбатдаги тўплам – «саҳиҳайн», яъни икки саҳиҳ асарнинг иккинчиси, «Саҳиҳул Бухорий»дан кейинги энг саҳиҳ китоб дея эътироф этилган тўплам, Муслим ибн Ҳажжож раҳматуллоҳи алайҳ таълиф этган «Саҳиҳи Муслим» китоби ҳам олти жилдда чоп қилиниб, сиз азизларнинг эътиборингизга ҳавола қилинди.
«Олтин силсила» туркумига киритилган учинчи тўплам – имом Абу Довуднинг «Сунани Абу Довуд» асаридир. Бугун ушбу асарнинг биринчи жилдини сиз азизларга тақдим этиб турганимиздан бағоят мамнунмиз.
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ раҳбарлигида юртимизнинг жонкуяр уламолари томонидан чоп қилинаётган «Олтин силсила» туркуми бугун кўпчиликка маълум. Ҳадислар қомуси ҳисобланган бу лойиҳани юртимизда ҳадис илми қайта жонланишининг энг ёрқин намунаси, халқимизнинг илмий‑диний ҳаётидаги тарихий ҳодиса деб атасак, муболаға бўлмайди. Ушбу жараённинг навбатдаги босқичи ‒ учинчи тўплам нашри билан сизни муборакбод этамиз.
Учинчи тўпламнинг биринчи жилдини сиз азизларга тақдим этар эканмиз, асар ва унинг муаллифи ҳақида батафсил маълумот бериб ўтишни лозим топдик.
Кириш
Имом Абу Довуд ҳамда унинг «Сунан»
асари
Имом Абу Довуд
Макка аҳлига рисола
Ушбу нашр ва таржима ҳақида
«Сунани Абу Довуд»
1. Поклик китобининг аввали
1-боб. Ҳожат пайтида холи жойга бориш ҳақида
2-боб. Бавл қилиш учун жой танлаш ҳақида
3-боб. Киши халога кирганда нима дейиши ҳақида
4-боб. Қазои ҳожат пайтида қиблага юзланишнинг макруҳлиги ҳақида
5-боб. У зот алайҳиссаломнинг «Қазои ҳожат ёки бавл қилганда қиблага
юзланманглар» деган сўзларининг шарҳи
6-боб. Бу борадаги рухсат ҳақида
7-боб. Қазои ҳожат пайтида қандай ечиниш ҳақида
8-боб. Қазои ҳожат пайтида гапириш макруҳлиги ҳақида
9-боб. Бавл қилаётган одамнинг саломга алик олиши ҳақида
10-боб. Аллоҳни таҳоратсиз ҳолда зикр қилиш ҳақида
11-боб. Аллоҳнинг зикри ёзилган узук билан халога кириш ҳақида
12-боб. Бавлдан сақланиш ҳақида
13-боб. Тик туриб бавл қилиш ҳақида
14-боб. Кечаси идишга бавл қилиб, ёнига қўйиш ҳақида
15-боб. Бавл қилишдан қайтарилган жойлар ҳақида
16-боб. Ювинадиган жойда бавл қилиш ҳақида
17-боб. Кавакка бавл қилишдан қайтарилгани ҳақида
18-боб. Халодан чиққан киши нима дейиши ҳақида
19-боб. Истиброда закарни ўнг қўл билан ушлаш макруҳлиги ҳақида
20-боб. Халода тўсиниш ҳақида
21-боб. Нималар билан истинжо қилишдан қайтарилгани ҳақида
22-боб. Тош билан истинжо қилиш ҳақида
23-боб. Истибро ҳақида
24-боб. Сув билан истинжо қилиш ҳақида
25-боб. Киши истинжо қилса қўлини ерга ишқалаши ҳақида
26-боб. Мисвок ҳақида
27-боб. Мисвокни қандай ишлатиш ҳақида
28-боб. Киши бировнинг мисвокини ишлатиши ҳақида
29-боб. Мисвокни ювиш ҳақида
30-боб. Мисвокнинг фитратдан экани ҳақида
31-боб. Кечаси уйғонган кишининг мисвок ишлатиши ҳақида
32-боб. Таҳоратнинг фарзлиги ҳақида
33-боб. Кишининг таҳоратли ҳолда янгидан таҳорат қилиши ҳақида
34-боб. Сувни нажас қиладиган нарсалар ҳақида
35-боб. Будоъа қудуғи ҳақида
36-боб. Сувнинг жунуб бўлиб қолмаслиги ҳақида
37-боб. Турғун сувга бавл қилиш ҳақида
38-боб. Ит теккан нарсада таҳорат қилиш ҳақида
39-боб. Мушук теккан нарса ҳақида
40-боб. Аёл кишининг таҳоратидан ортган сувда таҳорат қилиш ҳақида
41-боб. Бундан қайтарилгани ҳақида
42-боб. Денгиз суви билан таҳорат қилиш ҳақида
43-боб. Набиз билан таҳорат қилиш ҳақида
44-боб. Киши ҳожати қистаб турган ҳолда намоз ўқийверадими?
45-боб. Имомнинг намоздаги дуоси ҳақида
46-боб. Таҳоратга кифоя қиладиган сув миқдори ҳақида
47-боб. (Таҳоратда) сувни исроф қилиш ҳақида
48-боб. Таҳоратни мукаммал қилиш ҳақида
49-боб. Мис идишда таҳорат қилиш ҳақида
50-боб. Таҳорат қилишда тасмия айтиш ҳақида
51-боб. Киши қўлини ювишдан олдин идишга солиши ҳақида
52-боб. Набий алайҳиссаломнинг таҳоратлари ҳақида
53-боб. Уч мартадан ювиб таҳорат қилиш ҳақида
54-боб. Икки мартадан ювиб таҳорат қилиш ҳақида
55-боб. Бир мартадан ювиб таҳорат қилиш ҳақида
56-боб. Оғиз ва бурунни алоҳида-алоҳида чайиш ҳақида
57-боб. (Таҳоратда) бурун қоқиш ҳақида
58-боб. Соқолни тахлил қилиш
59-боб. Саллага масҳ тортиш ҳақида
60-боб. Оёқни ювиш ҳақида
61-боб. Маҳсига масҳ тортиш ҳақида
62-боб. Масҳнинг муддати ҳақида
63-боб. Жавробга масҳ тортиш ҳақида
64-боб.
65-боб. Масҳнинг қандай тортилиши ҳақида
66-боб. Интизоҳ ҳақида
67-боб. Киши таҳоратдан сўнг нима дейди?
68-боб. Бир таҳорат билан бир неча намозни ўқиш ҳақида
69-боб. Таҳоратни бўлиб қилиш ҳақида
70-боб. Таҳорат бузилган деб иккиланса
71-боб. Ўпиш туфайли таҳорат қилиш ҳақида
72-боб. Закарни ушлаш туфайли таҳорат қилиш ҳақида
73-боб. Бундан таҳорат қилмасликка рухсат ҳақида
74-боб. Туя гўшти еганда таҳорат қилиш ҳақида
75-боб. Хом гўштни ушлаганда таҳорат қилиш ёки қўлни ювиш ҳақида
76-боб. Ўлимтикка тегиш туфайли таҳорат қилмаслик ҳақида
77-боб. Олов теккан нарса туфайли таҳорат қилмаслик ҳақида
78-боб. Бунинг қаттиқ олиниши ҳақида
79-боб. Сут туфайли оғиз чайқаш ҳақида
80-боб. Бунга рухсат берилгани ҳақида
81-боб. Қон туфайли таҳорат қилиш ҳақида
82-боб. Уйқу туфайли таҳорат қилиш ҳақида
83-боб. Нажосатни босиб олган киши ҳақида
84-боб. Намозда таҳорати бузилган киши ҳақида
85-боб. Мазий ҳақида
86-боб. Яқинлик қилиб, инзол қилмаслик ҳақида
87-боб. Жунуб ҳолатда қайта қўшилиш ҳақида
88-боб. Қайта қўшилмоқчи бўлганнинг таҳорат қилиши ҳақида
89-боб. Жунуб кишининг ухлаши ҳақида
90-боб. Жунуб кишининг таом ейиши ҳақида
91-боб. «Жунуб одам таҳорат қилади» дейилгани ҳақида
92-боб. Жунуб кишининг ғуслни кечиктириши ҳақида
93-боб. Жунуб кишининг Қуръон ўқиши ҳақида
94-боб. Жунуб кишининг қўл бериб кўришиши ҳақида
95-боб. Жунуб кишининг масжидга кириши ҳақида
96-боб. Жунублигини унутиб, қавмга намоз ўқиб берган киши ҳақида
97-боб. Уйқусида етган намликни кўрган киши ҳақида
98-боб. Аёлларда ҳам эркаклар бўладиган ҳолат бўлади
99-боб. Ғусл қилишга кифоя қиладиган сувнинг миқдори ҳақида
100-боб. Жунублик туфайли ғусл қилиш ҳақида
101-боб. Ғуслдан кейин таҳорат қилиш ҳақида
102-боб. Аёл киши ғусл қилганда ўрилган сочини ёядими?
103-боб. Жунубликда бошни хитмий билан ювиш ҳақида
104-боб. Эркак ва аёлдан келадиган суюқлик ҳақида
105-боб. Ҳайзли аёл билан бирга овқатланиш ва
у билан бирга бўлиш ҳақида
106-боб. Ҳайзли аёлнинг масжиддан (бирор
нарса) олиб бериши ҳақида
107-боб. Ҳайзли аёл намознинг қазосини ўқимайдими?
108-боб. Ҳайзли аёл билан қўшилиш ҳақида
109-боб. Ҳайзли аёл билан жимоъдан бошқа нарса қилиш ҳақида
110-боб. Истиҳозали аёл ҳамда уни «Ҳайз кўрадиган
кунлари миқдорича намозни ўқимайди» дейилгани
ҳақида
111-боб. «Ҳайзи бошланса, намоз ўқимай туради» дейилгани киши ҳақида
112-боб. Истиҳозали аёл ҳар намоз учун ғусл қилади
деб ривоят қилган киши ҳақида
113-боб. «Икки намозни жамлайди ва иккови учун битта ғусл қилади» дейилгани ҳақида
114-боб. «Покликдан покликкача ғусл қилади» дейилгани ҳақида
115-боб. «Пешиндан пешингача ғусл қилади» дейилгани ҳақида
116-боб. «Ҳар куни ғусл қилади» дейилгани, «пешин
вақтида» дейилмагани ҳақида
117-боб. «(Икки ҳайз) кунларининг ўртасида ғусл
қилиб туради» дейилгани ҳақида
118-боб. «Ҳар намоз учун таҳорат қилади» дейилгани ҳақида
119-боб. «Таҳорат қилиш фақат бетаҳоратлик
вақтидагина» бдейилгани ҳақида
120-боб. Сарғиш ва хира суюқлик кўрган аёл ҳақида
121-боб. Эри яқинлик қилган истиҳозали аёл ҳақида
122-боб. Нифос кўрадиган аёлнинг вақти ҳақида келган ҳадислар
123-боб. Ҳайз туфайли ғусл қилиш ҳақида
124-боб. Таяммум ҳақида
125-боб. Муқимликда таяммум қилиш ҳақида
126-боб. Жунубнинг таяммум қилиши ҳақида
127-боб. Жунуб киши совуқдан қўрқса таяммум қиладими?
128-боб. Сувчечак бўлган кишининг таяммум қилиши ҳақида
129-боб. Таяммум қилиб, намоз ўқигач, унинг вақти
чиқмай туриб сув топган киши ҳақида
130-боб. Жума намози учун ғусл қилиш ҳақида
131-боб. Жума куни ғусл қилмасликка рухсат борлиги ҳақида
132-боб. Мусулмон бўлган кишига ғусл қилиш буюрилгани ҳақида
133-боб. Аёл киши ҳайз вақтида кийган кийимини ювиши ҳақида
134-боб. Аҳли билан яқинлик қилган кийимда намоз ўқиш ҳақида
135-боб. Аёлларнинг изорида намоз ўқиш ҳақида
136-боб. Бунга рухсат берилгани ҳақида
137-боб. Кийимга теккан маний ҳақида
138-боб. Кийимга ёш боланинг пешоби тегиши ҳақида
139-боб. Пешоб теккан ер ҳақида
140-боб. Ер қуриса, пок бўлиши ҳақида
141-боб. Этакка нажосат тегиши ҳақида
142-боб. Пойабзалга теккан нажосат ҳақида
143-боб. Кийимдаги нажосат туфайли намозни бошқатдан ўқиш ҳақида
144-боб. Кийимга теккан тупук ҳақида
2. Намоз китобининг аввали
1-боб. Намознинг фарзлиги ҳақида
2-боб. Намоз вақтлари ҳақида
3-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намоз
ўқийдиган вақтлари ва уларни қандай ўқишлари
ҳақида
4-боб. Пешин намозининг вақти ҳақида
5-боб. Аср намозининг вақти ҳақида
6-боб. Шом вақти ҳақида
7-боб. Хуфтоннинг вақти ҳақида
8-боб. Бомдод вақти ҳақида
9-боб. Намозларни муҳофаза қилиш ҳақида
10-боб. Имом намозни вақтидан кечиктирса
11-боб. Намозга ухлаб қолган ёки уни унутган киши ҳақида
12-боб. Масжидлар қуриш ҳақида
13-боб. Маҳаллаларда масжидлар қуриш ҳақида
14-боб. Масжидларни ёритиш ҳақида
15-боб. Масжиднинг майда тоши ҳақида
16-боб. Масжидни супуриш ҳақида
17-боб. Аёллар масжидда эркаклардан алоҳида туриши ҳақида
18-боб. Киши масжидга кираётганида нима дейди
19-боб. Масжидга кирганда намоз ўқиш ҳақида
20-боб. Масжидда ўтиришнинг фазли ҳақида
21-боб. Йўқолган нарсани масжидда сўроқлаш макруҳлиги ҳақида
22-боб. Масжидда туфлаш макруҳлиги ҳақида
23-боб. Мушрикнинг масжидга кириши ҳақида
24-боб. Намоз ўқиш жоиз бўлмаган жойлар ҳақида
25-боб. Туя қўрада намоз ўқишдан қайтарилгани ҳақида
26-боб. Бола қачон намозга буюрилади?
27-боб. Азоннинг бошланиши ҳақида
28-боб. Азоннинг кайфияти ҳақида
29-боб. Иқома ҳақида
30-боб. Азонни бир киши, иқомани бошқа киши айтиши ҳақида
31-боб. Азонда овозни кўтариш ҳақида
32-боб. Муаззинга вақтни муҳофаза қилиш вожиблиги ҳақида
33-боб. Минора устида азон айтиш ҳақида
34-боб. Азонда муаззиннинг бурилиши ҳақида
35-боб. Азон билан иқома ўртасидаги дуо ҳақида
36-боб. Муаззинни эшитганда нима дейилиши ҳақида
37-боб. Иқомани эшитганда нима дейиш ҳақида
38-боб. Азондан кейинги дуо ҳақида
39-боб. Шомга азон чақирилганда нима дейилиши ҳақида
40-боб. Азон учун ҳақ олиш ҳақида
41-боб. Вақт киришидан олдин азон айтиш ҳақида
42-боб. Кўзи ожиз кишининг азони ҳақида
43-боб. Азондан кейин масжиддан чиқиб кетиш ҳақида
44-боб. Муаззин имомни кутади
45-боб. Тасвиб ҳақида
46-боб. Намозга иқома айтилганда имом келмаса, қавм уни ўтирган ҳолда кутиши ҳақида
47-боб. Жамоатни тарк қилишнинг қаттиқ олиниши ҳақида
48-боб. Жамоат намозининг фазли ҳақида
49-боб. Намозга пиёда боришнинг фазли ҳақида
50-боб. Қоронғида намозга пиёда бориш ҳақида келган ҳадис
51-боб. Намозга хотиржам юриб келиш ҳақида
52-боб. Намозни мақсад қилиб чиққан, аммо унга улгурмаган киши ҳақида
53-боб. Аёлларнинг масжидга чиқиши ҳақида
54-боб. Бунинг қаттиқ олиниши
55-боб. Намозга югуриб келиш ҳақида
56-боб. Масжидда икки марта жамоат бўлиши ҳақида
57-боб. Уйида намоз ўқиб, кейин жамоатга
улгуриб, улар билан ҳам намоз ўқиган киши
ҳақида
58-боб. Намозни ўқиб бўлгач, жамоатни топса, яна ўқийдими?
59-боб. Имомлик ва унинг фазли ҳақидаги жамловчи ҳадис
60-боб. Имомликни сансалор қилиш макруҳлиги ҳақида
61-боб. Имомликка ким ҳақлироқ?
62-боб. Аёлларнинг имом бўлиши ҳақида
63-боб. Қавм ёқтирмайдиган кишининг уларга имом бўлиши ҳақида
64-боб. Кўзи ожизнинг имом бўлиши ҳақида
65-боб. Зиёратчининг имом бўлиши ҳақида
66-боб. Имомнинг қавм турган жойдан баландроқда туриши ҳақида
67-боб. Киши ўзи ўқиб бўлган намозни бир қавмга
имом бўлиб ўқиб бериши ҳақида
68-боб. Имомнинг ўтирган ҳолда намоз ўқиши ҳақида
69-боб. Икки кишидан бири имом бўлса, уларнинг
қай ҳолатда туриши ҳақида
70-боб. Уч киши бўлса, қандай туришади?
71-боб. Имом саломдан кейин ўгирилади
72-боб. Имом нафл намозни ўз ўрнида ўқийди
73-боб. (Охирги саждадан) бош кўтаргандан
кейин имомнинг таҳорати синса
74-боб. Муқтадий имомга эргашганда нимага буюрилгани ҳақида
75-боб. Имомдан олдин бошини кўтарган ёки
қўйган кишининг қаттиқ олиниши ҳақида
76-боб. Имомдан олдин намозни тугатган киши ҳақида
77-боб. Намоз ўқиладиган либослар ҳақидаги ҳадислар
78-боб. Бўйнига мато боғлаб олиб намоз ўқиётган киши ҳақида
79-боб. Бир қисми бошқанинг устида бўлган битта
кийимда намоз ўқийдиган киши ҳақида
80-боб. Битта кўйлакда намоз ўқийдиган киши ҳақида
81-боб. Кийим тор бўлганда
82-боб. «Кийим тор бўлса, уни изор қилиб олади» деган киши ҳақида
83-боб. Аёлларнинг нечта кийимда намоз ўқиши ҳақида
84-боб. Химорсиз намоз ўқийдиган аёл ҳақида
85-боб. Намозда кийимни (ергача) осилтириб олиш ҳақида
86-боб. Аёлларнинг танага тегиб турадиган
кийимида намоз ўқиш ҳақида
87-боб. Сочи турмакланган ҳолда намоз ўқийдиган киши ҳақида
88-боб. Шиппакда намоз ўқиш ҳақида
89-боб. Намозхон шиппакларини ечса, қаерга қўяди?
90-боб. Хумрада намоз ўқиш
91-боб. Ҳасирда намоз ўқиш
92-боб. Кийимига сажда қилган киши ҳақида
93-боб. Сафларни текислаш ҳақида
94-боб. Устунлар орасидаги сафлар ҳақида
95-боб. Сафда имомнинг орқасида кимлар туриши афзаллиги ва орқароқда туришнинг макруҳлиги ҳақида
96-боб. Ёш болаларнинг сафдаги ўрни ҳақида
97-боб. Аёлларнинг сафи ҳамда уларнинг олдинги
сафдан орқароқда туриши ҳақида
98-боб. Имомнинг сафдаги ўрни ҳақида
99-боб. Сафнинг ортида бир ўзи намоз ўқиётган киши ҳақида
100-боб. Сафга турмай рукуъ қилаётган киши ҳақида
101-боб. Намозхонга сутра бўладиган нарса ҳақида
102-боб. Ҳасса топилмаса, чизиқ чизиш ҳақида
103-боб. Уловга қараб намоз ўқиш ҳақида
104-боб. Устунга ёки шунга ўхшаш нарсага қараб намоз
ўқиса, у қайси томонида бўлади?
105-боб. Гаплашаётган ёки ухлаётган одамларга
қараб намоз ўқиш ҳақида
106-боб. Сутрага яқин туриш ҳақида